Эрон ва Ўзбекистон афғонлараро музокаралар зарурлигини таъкидлашмоқда
(last modified Tue, 10 Nov 2020 06:10:17 GMT )
ноябр 10, 2020 11:10 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон давлатлари афғонистонда доиимй тинчликни таъкидлашмоқда
    Эрон ва Ўзбекистон давлатлари афғонистонда доиимй тинчликни таъкидлашмоқда

Эрон ташқи ишлар вазирининг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Афғонистондаги зўравонликларнинг тўхтатиши ва афғонлар орасида музокара ўтказиш зарурлигини таъкидладилар.

Эрон талабалари ахборот агентлиги- ИСНО тарқатган хабарга кўра,  Эрон ТИВ раҳбарининг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Муҳаммадиброҳим Тоҳириёнфард ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Исматулла Эргашев  телефон орқали суҳбатларида  Афғонистондаги ўзгаришлари, воқеалари хусусан афғонлараро музокаралари масаласини муҳокама қилишди.

Томонлар шунингдек  Афғонистон халқ қийинчиликлар ва азобларини камайтиришдаги муҳим қадам сифатида зўравонликларни камайтириш в тўхтатиш ҳамда тинчликни ўрнатиш зарурлигига тўхталиб,  музокара ва ўзаро тушинишга эришишни Афғонистонда барқарор тинчликни ўрнатишнинг ягна йўли эканлигини эълон қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ислом жумҳурияти сўнгги   20 йил ичида  Афғонистон билан сиёсий, маданий ва иқтисодий соҳаларда алоқаларни ривожлантирмоқда ва ҳар доим Афғонистон ҳукумати ва халқи бошчилигида мамлакат тинчлигини қўллаб- қувватлаб келмоқда.