Бугундан бошлаб, коронавирус туфайли, Эрон бўйлаб чекловлар жорий этилди
(last modified Sat, 21 Nov 2020 12:05:24 GMT )
ноябр 21, 2020 17:05 Asia/Tashkent
  • Коронавирус туфайли, Эрон бўйлаб чекловлар жорий этилди
    Коронавирус туфайли, Эрон бўйлаб чекловлар жорий этилди

Коронавируснинг кенг тарқалишини олдини олиш учун бугун шанба куни Эрон бўйлаб чекловлар жорий этилди ва 2 ҳафта ҳам давом этади.

Эроннинг коронавирусга қарши кураш миллий штабининг наттоғи Алиризо Раисининг айтишича. ҳозирда коронавирус бўйича ҳолат нуқтаи назаридан  Эроннинг 124 шаҳри қизил рангда, 150 яқин тўқ сарқи ва  98 шаҳри ҳам сариқ рангда бўлганини эълон қилди.

Раисий ўз сўзларида, 25 вилоят марказлари ҳам огоҳлантириш даражасида яъне қизил даражада бўлганини қўшимча қилди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари коронавирус юқтириб олишнинг асосий сабабини маросимлар ўтказиш, уй -манзилларда йиғилишлар айниқса ишдан кейин кечаси билан ўтказилаётгани йиғишилар эканлигии маълум қилди.

Эрон ССВ раҳбари ўринбосари  Эраж Ҳаррижи ҳам уйда маросим ва  йиғилишлар  ўтказишдан воз кечиш зарурлигига ишора қилиб, уйдаги маросим ва йиғилишлар вирус тарқалишини 51 фойизини ташкил қилади ва шу сабабдан соат 21:00  дан кейин  ҳаракатларга  чеклов жорий этилан деб аниқлик киритди.

Бугун шунингдек Эрон президенти  коронавирусга қарши кураш миллий штаби жорий йилнинг охиригача 30 миллион фуқароларга қайтарилмас маиший ёрдамлар кўрсатиш учун махсус қарор қабул қилганини эълон этди.