Эроннинг коронавирусга қарши вакциналари ЖССТда рўйхатдан ўтказилди
Эронда коронавиурсга қарши кураш миллий штаби илмий қўмитаси котиби Эронда ишлаб чиқарилаётган коронавирусга қарши вакциналарни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотида рўйхатга олинганини айтди.
Бугун Эроннинг коронавирусга қарши кураш миллий штабининг илмий қўмитаси котиби Мустафо Қонеъий ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида, Эронда коронавирусга қарши бир нечта вакцина ишлаб чиқарилмоқда ва улардан айрими ҳайвонларда мувафаққиятли синовдан ўтказилган ва бошқа вакциналар ҳам якунлаш арафасидадир дея изоҳлади.
Эронда коронавирусга қарши кураш бўйича миллий штабининг илмий қўмитаси котиби шунингдек эронлик тадқиқотчилар дунёдаги энг машҳур усуллардан бири бўлган коронавирусга қарши вакцина ҳақидаги техник билимга эга бўлишди ва унга эришиш учун бор кучларини сарфлашмоқда деб аниқлик киритди.
Қонеъий ўз сўзларида кўп эҳтимоллар билан эронлик вакцина келаси ёз фаслигача бозорларда пайдо бўлади ва оммага тақдим этилади дея таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Саъид Намакий ҳам кеча сўзлаган нутқида, Эроннинг 4 компаниясини коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқариш устида иш олиб бораётгании баён этиб, келаси чоршанба кунидан бу вакциналар инсонларда синовдан ўтказила бошланишига умид қилганди.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 60 миллион нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 403 мингдан ортиғи вафот этган ва 41 миллион нафардан ортиғи соғайган.