Хорватия ТИВ раҳбари эронлик ядрошунос олимнинг террор этилганини кескин қоралади
(last modified Sat, 05 Dec 2020 07:04:45 GMT )
декабр 05, 2020 12:04 Asia/Tashkent
  • Хорватия ТИВ раҳбари эронлик ядрошунос олимнинг террор этилганини кескин қоралади

Кеча Хорватия ТИВ раҳбари Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан телефон орқали суҳбатида, Эроннинг мудофаа соҳаси ва ядрошунос олим шаҳид Муҳсин Фахрийзлданинг террор этилгани муносабатида Эрон халқи ва давлатига тасаллият билдирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Хорватия ТИВ раҳбари Gordan Grlić-Radman телефон орқали бу суҳбатида,  эронлик ядрошунос Муҳсин Фахрийзоданинг шаҳид бўлгани муносабатида таъзия билдириб Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди.

Ховартия ва Эрон ТИВ раҳбари ўртасидаги телефон суҳбатларида,  иккитомонлама муносабатлар, минтақавий ва халқарор вазият ҳамда Халқаро ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасига тегиши мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.

Бундан олдин ҳам Хорватия ТИВ -и чиқарган баёнотида, Эроннги ядрошунос ва мудофаа соҳаси олими шаҳид Муҳсин Фахрийзодани террор этилгани қоралаганди.

Эслатиб ўтамиз эронлик 27 ноябрь,  ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода  кеча Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.

Ҳозирга қадар кўплаб давлатлар жумладан Россия, Швецария, Венесуэлла, Жанубий Африка, Туркия, Қатар, Қувейт, Ливан, Иордания ва Афғонистон давлати эронлик ядрошунс  олим Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилгани қоралашган.

Кўп мамлакатлар ва ОАВ ҳам АҚШ ва сионистик режимнинг доктор Фахрийзодага уюштирилган суиқасд ортида эканлигини таъкидлашган.

 

Ёрлиқ