Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 221 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 8 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 221 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 201 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 286 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 100 минг818 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 221 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 51 минг 949 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 800 минг 853 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 71 миллион нафардан ошганким, шулардан 1 миллион 603 минг киши вафот этган ва 50 миллион нафардан ортиғи соғайган.
Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 16 миллионга яқин кишига етган ва 302 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.