Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 178 киши вафот этди
(last modified Fri, 18 Dec 2020 11:53:48 GMT )
декабр 18, 2020 16:53 Asia/Tashkent
  • бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 178 киши вафот этди
    бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 178 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 7 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 178 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг  121  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  1 минг  85  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 145  минг 651  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 178 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 53  минг  273  кишига етди,  -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 865 минг 474 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 75  миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 657  минг киши вафот этган ва 53 миллион  нафардан ортиғи соғайган.

Ёрлиқ