Ислом дунёси илмий маълумотлар базаси: Эрон муҳандислик фани бўйича дунёда етакчисига айланди
Эрон ислом жумҳурияти дунёда технология ва муҳандислик соҳасида илм-фан ишлаб чиқаришнинг илғор мамлакати бўлди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, ислом дунёси илмий маълумотлар базаси раиси Муҳаммаджавод Деҳқоний ўз сўзларида Scopus- ҳужжатлар базасига биноан, 2020 йилда Эроннинг технологиялар ва муҳандислик соҳасидаги илмий ишлаб чиқариш даражаси дунёда 11 чи ўринга етди деб изоҳлади.
Деҳқоний шунингдек технология ва муҳандислик соҳасида ишлаб чиқарилган илм -фан сифати бўйича Эрон 2020 йилда дунёда 4 чи ўринни эгаллади ва 2019 йил билан таққосланганда технология ва муҳандислик соҳасидаги илм-фан сифатини ўсиши бўйича дунёда 13 фоиз ўсиши билан 4 чи ўринга сазовор бўлганди деб қўшимча қилдди.
Ислом дунёси маълумотлар базаси (ISC) раҳбари сўзлаган нутқида, илмий ишлаб чиқариш миқдорининг ўсиши мамлакатнинг илмий ривожланиши учун муҳим кўрсаткичларидан бири бўлсада, аммо мамлакатнинг эҳтиёжларини қондириш учун илм-фанга етакчилик қилиш Эроннинг долзарб мавзуларидан биридир деб аниқлик киритди.
Халқаро илм-фан мавзуси Ислом Иниқлоби раҳбари томонидан белгилланган фан ва технологияларнинг макро -сиёсати ҳужжатининг энг биринчи галдаги масаласи ҳисобланади.