Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 121 киши вафот этди
(last modified Mon, 28 Dec 2020 11:51:14 GMT )
декабр 28, 2020 16:51 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 121 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 121 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 5 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 121 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 908 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 798 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 206 минг 373  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 119 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 54  минг 814 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 960 минг 751 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 81 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 770 мингдан ортиқ киши вафот этган 

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.