Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 128 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i56840
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 128 киши вафот этди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 31, 2020 16:25 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 128 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 128 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 128 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 290 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 702 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 225 минг 143  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 128 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 55  минг  223 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 988 минг 838 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 83 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 814 мингдан ортиқ киши вафот этган 

АҚШ-да  ҳозиргача 20 миллион нафардан ошган ва улардан 350 минг  киши ҳам вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.