Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 102 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингга яқин бемор аниқланди ва 102 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 960 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 497 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 243 минг 434 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 102 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 55 минг 540 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 13 минг 18 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 85 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 800 мингдан ортиқ киши вафот этган .