Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 1 миллион 41 минг кишига етди
(last modified Wed, 06 Jan 2021 10:53:12 GMT )
Январ 06, 2021 15:53 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 1 миллион 41 минг кишига етди
    Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 1 миллион 41 минг кишига етди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, мамлакатда Ковид-19 вирусига чалинган 1 миллиондан 41 мингдан кишилар шифо топди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 283 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 603 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 261 минг 903 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 82  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 55  минг 830 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 40 минг 521 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 87  миллион нафардан  ошганким, шулардан 1 миллион 878 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 62 миллион нафра ҳам соғайган.

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 21 миллион нафардан ошган ва улардан 365 минг  киши   вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. 

Ёрлиқ