Қолибоф: АҚШ-сионистик режими томони ислом мамлакатларини парчаланиш сенариясини амалга ошириш пайидадир
(last modified Tue, 19 Jan 2021 06:59:05 GMT )
Январ 19, 2021 11:59 Asia/Tashkent
  • АҚШ-сионистик режими томони ислом мамлакатларини парчаланиш сенариясини амалга ошириш пайидадир
    АҚШ-сионистик режими томони ислом мамлакатларини парчаланиш сенариясини амалга ошириш пайидадир

Эрон парламенти раиси, Фаластиннинг 21 асрдаги ислом оламининг энг асосий муаммоаси ва масаласи эканлигини таъкидлаб, АҚШ-сионистик режим томони фаластинликларни ўз она ватанидан чиқариб юбориш , Масжудилақсони вайрон этиш ва минтақани яҳудийлаштириш учун минтақадаги ислом мамлакатларини парчаланиш сенариясини ижро этишга уриниб келмоқда деб айтди.

Кеча Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф,  Қуддус ҳомийлари парламентларининг халқаро вебинарида сионистик террорчи режимининг мазлум фаластинликларга қарши жиноятлари хусусан  Ғазо бўлгасидаги ваҳшиёна жиноятлари  тарих хотирасидан ҳеч қачон ўчмайди деб изоҳлади.

Қолибоф шунингдек сионистик режимни Фаластин а фаластинликларга қарши жиноятларини кўриб туриб, БМТ, ислом дунёсидаги айрим режимлар ҳукмдолари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни иддао қиладиган ташкилотларни  сукут сақлаётганини танқид қилиб, Эрон давлати муқовимат ва қаршилик кўрсатишни қонуний бир ҳуқуқ сифатида қўллаб- қувватлаган ҳолда, БМТга Фаластиннинг асосий яшовчилари иштирокида референдум ўтказиш лойиҳасини таклиф этиш Фаластиндаги муаммоларни сиёсий йўл билан ҳал этилиши,  шунингдек референдумда Фаластиннинг асосий яшовчилари яъне мусулмонлар, яҳудийлар ва насронийлар иштирок этишини таъкидлаб келмоқда. Бироқ сионистлар  фақат куч тилини тушунишини исболашган деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раиси босқинчи ва террорчи  сионистлар ҳатто коронавирус пандемиясис вазиятида ҳам ўта оғир аҳволда бўлган фаластинлик асирлар ва қамалганларга вакцина юборилишига тўсқинлик қилаётганини эслатиб,  бу жиноят эса дин, мазҳаб ва эътиқодидан қатъий назар ҳар бир виждонли инсонни бефарқ қолдирмайдиган қўшимча бир фожеа ҳисобланади деб аниқлик киритди.

Муҳаммадбоқир Қолибоф  ўз сўзларида  шубҳасиз,  " Аср муомаласи" номли сионистик -АҚШлик лойиҳа мағлуб бўлган ва минтақа миллатлари бедор ва ҳушёрдирлар. Улар  бой ислом маданиятига таяниб, сионистларни минтақада ҳукмрон бўлишига йўл қўйишмайдилар деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Туркия, Малайзия, Яман, Индонезия, Покистон, Жазоир, Афғонистон, Қатар, Тунис, Ливан, Боливия, Венесуэлла, Ироқ, Сурия, Жанубий Африка ва Фаластин вакиллари иштирокида, " Қудс бизнинг бирлигимизнинг рамзи" шиори осида ва Эрон парламентининг мезбонлигида ушбу вебинар- йиғилиш ўтказилди.