Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 164 минг нафардан ошди
(last modified Sun, 24 Jan 2021 11:40:30 GMT )
Январ 24, 2021 16:40 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 164 минг нафардан ошди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 164 минг нафардан ошди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 164 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 945 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 437 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  372 минг 977 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 89 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57  минг  383  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 164  минг 794 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 99  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган  ва 71 миллион нафари соғайган..

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 25 миллион нафардан ошган ва улардан 427 минг киши вафот этган.

Бу вирусдан зарарланганлар ва вафот этганларнинг кӯп қисми америкаликлардир.

Ёрлиқ