Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 171 минг нафардан ошди
(last modified Mon, 25 Jan 2021 11:35:03 GMT )
Январ 25, 2021 16:35 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 171 минг нафардан ошди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 171 минг нафардан ошди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 171 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 309 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 681нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  379 минг 286 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 98 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57  минг  481  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 171  минг 70 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 100  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган  ва 72 миллион нафари соғайган.

 

Ёрлиқ