Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 202 минг нафардан ошди
(last modified Sat, 30 Jan 2021 11:21:36 GMT )
Январ 30, 2021 16:21 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 202 минг нафардан ошди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 202 минг нафардан ошди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 202 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 317 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 506 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  411 минг 731 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 82 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57  минг 889  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 202  минг 893 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 102  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион 218 мингдан ортиқ киши вафот этган  ва 74 миллион нафари соғайган.

Ёрлиқ