Руҳоний: Имом Хумайний /р.а/ дунёга ижтимоий сармоя тушунчасини намойиш этдилар
(last modified Mon, 01 Feb 2021 08:34:52 GMT )
феврал 01, 2021 13:34 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Имом Хумайний /р.а/ дунёга ижтимоий сармоя тушунчасини намойиш этдилар
    Руҳоний: Имом Хумайний /р.а/ дунёга ижтимоий сармоя тушунчасини намойиш этдилар

Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 12 баҳман кунида Эроннинг ижтимоий сармоясини дунёга намойиш этишгган деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, давлат аъзоларининг Эронда Ислом Инқилобининг 42 чи йиллиги остонасида,  Эрон ислом республикасининг асосчисининг ғоялари билан аҳдини янгилаш маросимида  аксарият ҳаракатлар ва инқилобларда раҳбарларнинг одатда сиёсий партияларга ёки ҳарбий кучга таянишига тўхталиб,  Ҳазрат Имом Хумайнмий /р.а/ асосий кучни халқ қудрати сифатида баҳолашди ва  Инқилоб учун танлаган йўлга  одамларнинг онги ва фикрларини  ишонтиришга ҳаракат қилиб келган деб қўшимча қилди.

 Эрон президенти шунингдек, Эронга қарши санкциялар ва мамлакатдаги коронавирус вазияти сабабли юзага келган муаммоларга тўхталиб,  Эрон ҳукумати санкциялар таъсирини нобуд қилишдан ташқари,  коронавирусни олдини олиш ва унга қарши курашда ҳамжиҳатлик билан мувафаққиятларга эришмоқда деб аниқлик киритди.

Бундан 42 йил олдин  12 баҳман  - милодий ҳисоб билан 1 февралда  Эрон ислом жумҳуриятиннг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил сургунликдан кейин  Эрон халқини қизқин тўплами ва кутиб олишлари билан исломий Эронга қайтиб келишганди.

Ул зотни Эронга киришганининг 10 кунидан кейин  яъни ҳижрий шамсий 1357 чи йилнинг 22 баҳман кунида  Эронда буюк ва шукуҳли Ислом Инқилоби ғалаба қозонганди.

Шу сабабли  12 баҳман куни / 31 январь/ ёки Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг Эронга қайтиб келгани санадан 22 баҳман- Эронда Ислом Инқилобини ғалаба қозонган кунигача " Фажр" даҳаси деб ном берилган.

Аммо жорий йили  коронавирус пандемияси туфайли Фажр муборак даҳасига бағишланан маросимлар махсус лойиҳалар ва соғлиқни сақлаш қоидаларини риоя қилинган шаклда бўлиб ўтади.