Ҳазрат Фотима Заҳро/ с.а/ нинг валодат кунлари қутлуғ бўлсин!
(last modified Wed, 03 Feb 2021 06:50:47 GMT )
феврал 03, 2021 11:50 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Фотима Заҳро/ с.а/ нинг валодат кунлари қутлуғ бўлсин!
    Ҳазрат Фотима Заҳро/ с.а/ нинг валодат кунлари қутлуғ бўлсин!

Бугун (чоршанба куни) ҳижрий -қамарий 1442 жумодиюс-сони ойининг 20-чиси) милодий ҳисоб билан 2021 йил 3 феврал куни Расули Акрам (с) ҳазратларининг қизлари ҳазрат Фотимаи Заҳро (с) саодатли валодат топган кунлари билан тўғри келади.

Ҳижратдан олдинги  8-йили жумодиус соний ойининг 20-куни исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)-нинг суюкли қизлари ҳазрат Фотима Заҳро саломуллоҳу алайҳо дунёга келди. У ваҳий нозил бӯладиган муборак хонадонда падари бузруквори Расули акрам (с) -нинг тарбиясида илм, фазилат ва камолотнинг юксак даражаларига эришди. 

Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳо адолат ва тақвонинг маҳзари бӯлган ҳазрат Али алайҳиссаломга  никоҳ қилинди. Жаннат аёлларининг сарвари бу муборак хонадонда ӯзининг аёллик ва оналик вазифасини сидқидилдан бажариб, Имом Ҳасан, Имом Ҳусейн алайҳимуссалом ва ҳазрат Зайнаб саломуллоҳу алайҳо каби буюк инсонларни тарбиялаб,  вояга етказди.

Ҳазрат Фотима саломуллоҳу алайҳо барча соҳаларда дунё аёллари учун ибрат намунаси ҳисобланади ва  Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний (р.а) -нинг таваллуд топган куни билан тўғри келадиган ул ҳазратнинг валодат топган куни "она " ва аёлларни эъзозлаш куни сифатида нишонланади.

Шу муносабат билан Исломий Эрон мамлакати ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг азиз ва суюкли қизлари ва икки дунёнинг буюк аёлларидан бўлган Ҳазрат Фотима /с.а/ валодат кунларида байрам ва қувончга тўлган.

Эрон ислом республикаси телерадиокомпанияси ҳам  Ҳазрат Фотима Заҳро саломуллоҳу алайҳонинг валодат кунлари муносабати билан барча мусулмонлар ва дунёдаги эрксеварларни табриклайди.