Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 06 Feb 2021 11:42:44 GMT )
феврал 06, 2021 16:42 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 247 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 987 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 498 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  459 минг 370  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 76  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг  412 кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 247 минг 374 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 106  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион  300 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Ёрлиқ