Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 42-йиллиги мотоцикллар ва автоулов паради шаклида бошланди
Эрон Ислом Инқилоби 42 -йиллигига бағишланган байрамларни бошлангани билан, бутун Эрон бўйлаб Ислом Инқилоби ғояларини қўллаб -қувватлаш учун автоулов ва мотоциклларнинг рамзий паради бошланди.
Коронавирус пандемияси туфайли бошқачароқ ўтказилаётган Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 42 -йиллиги кунида эронликлар мамлакат бўйлаб мотоцикл ва автомашинларнинг рамзий паради шаклида ўтказишмоқда.
Бугун баҳман ойининг 22- Явмуллоҳ кунида эронликлар коронавирус учун жорий қилинган қоидаларга риоя қилган ҳолда Эроннинг турли шаҳар ва қишлоқлари кўчаларида мотоцикллар ва автоулов паради шаклида Инқилоб ғалабасини нишонлашмоқда.
Маросимлар бир вақтнинг ўзида мингдан зиёд шаҳарлари ва қишлоқларида бўлиб ўтди ва ҳаракатлар барча шаҳар ва қишлоқддаги масжидлар олдидан бошланди.
Эроннинг Инқилобий халқи Ислом Инқилоби ғалабаси кунига бағишланган олдинги йиллардан фарқ қилувчи маросимларида Инқилоби ғоялари изидан бораётгаларини ва инкилобини ёлғиз қолдирмасдигани исботладилар.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Инқилоби Эронда 1979 чи йил 11 февраль санасида Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ раҳбарлиги билан ғалаба қозонди.