“Пайғамбари аъзам  16” ҳарбий машқлари поёнига етди
(last modified Fri, 12 Feb 2021 10:58:52 GMT )
феврал 12, 2021 15:58 Asia/Tashkent
  • “Пайғамбари аъзам  16” ҳарбий машқлари поёнига етди

Машқлар якунида Исломий Инқилоб соқчилари корпусининг Бош қўмондони ИИСК  қуруқлик кучлари ҳаётийлик, ўсиш ва тараққиёт сари ривожланаётганини намойиш этганини таъкидлади.

ИРНА агентлигининг хабар беришича, генерал  Ҳусейн Саломий  Исломий Инқилоб соқчилари корпусининг Қуруқликдаги кучлари  томонидан ӯтказилган  “Пайғамбари аъзам  16” ҳарбий машқларининг якунланиш маросимида деди:  "Ушбу машқлар бизни Муқаддас мудофаа даврининг Карбало 5, Вал-Фажр 8, Фатҳ  ал -Мубин, Байтул Муқаддас ва Тариқал Қудс амалиётларининг қаҳрамонлик жӯш урган афсонавий  кечаларига олиб борди, "

У илова қилди: куч-қудрат, мудофаа, қаршилик ва душманга қарши зарба беришнинг тирик нафаси уфуриб турибди ва Исломий Инқилоб соқчилари корпусининг  қуруқликдаги  кучлари ҳаётийлик, ўсиш ва тараққиёт сари ривожланаётганини намойиш этди.

Исломий  Инқилоб соқчилари  корпусининг Бош қўмондони  ИИСК Қуруқликдаги кучлари мамлакатнинг  хавфсизлиги, мустақиллиги, шаъни ва қадр-қимматига  кафолат беришини таъкидлади.

Душманлар ушбу машғулотда Исломий Эрон фарзандлари томонидан яратилган оташин кучдан сабоқ олишлари кераклигига ишора қилиб, генерал Саломий қӯшимча қилди: "Бу ер қаршилик, шараф, мардоналик ва ғайрат-шижоат  ўлкасидир ва бугун Исломий  Инқилоб соқчилари  корпуси қатъий ва бардошлидир ҳамда у  муқаддас мудофаа шаҳидлари, Ватан ҳимоячилари ва ҳарам мудофаачи шаҳидларининг шарафли йӯлини    давом эттирмоқда.  Улар  мамлакат мустақиллиги, шон-шарафи, қадр-қиммати, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун бир лаҳзага ҳам бепарво бўлмайдилар.