Генерал Гударзий: Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлаш учун хорижий мамлакатларнинг аралашувига эҳтиёж йӯқ
Эрон Ислом Жумҳурияти Полиция кучларининг чегара бӯлинмаси қўмондони шундай деди: Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлаш учун чет элликларга эҳтиёж йўқ.
Эрон Ислом Жумҳурияти Полиция кучларининг чегара бӯлинмаси қўмондони генерал Аҳмад Али Гударзий пайшанба куни Эрон жанубидаги Бандар Аббос шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида деди: "Эрон Қуролли кучлари қўшни давлатлар билан ҳамкорликда Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлайди . Бу соҳада бегона мамлакатларнинг аралашувига ҳожат йӯқ."
Эрон Ислом Жумҳурияти Полиция кучларининг чегара бӯлинмаси қўмондони шунингдек, Эронда гиёҳванд моддалар контрабандасини аниқлаш ҳолатларининг 158 фоизга ошганига ишора қилиб, илова қилди: "Эрон чегаралари энг замонавий янги ускуналар ёрдамида кузатилмоқда."