НАТО аъзолари Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетиш хусусида келиша олишмади
(last modified Sat, 20 Feb 2021 08:00:33 GMT )
феврал 20, 2021 13:00 Asia/Tashkent
  • НАТО аъзолари Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетиш хусусида келиша олишмади
    НАТО аъзолари Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетиш хусусида келиша олишмади

НАТО котиби, Афғонистон президенти билан телефон орқали суҳбатида, НАТО ва АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқиш масаласида келиша олмаганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг  Ашраф Ғани билан телефон орқали суҳбатлашганида,  АҚШ ва НАТО қўшинларини  Афғонистондан олиб чиқиш бўйича маслаҳатлашувлар давом этаётганини ва шу пайтгача  тегишли қарор қабул қилинмаганлигини ва АҚШнинг Толибон билан келишуви қайта келишиб чиқилмаганлигини қўшимча қилди.

Афонистон парламенти, халқи, диний ва сиёсий арбоблари босқинчиларнинг Афғонистондаги иштирокини  уруш, хунрезликлар ва терроризмнинг давом этишининг асосий омили сифатида билаётгани билан бир пайтда НАТО Бош котиби  бу мамалкатда чет эл қўшинлари иштирокинии  терроризмга қарши кураш ва  террорчи гуруҳларни мағлуб этишда муҳим рол ўйнаётгани иддао қилмоқда.

НАТО мудофа вазирларининг икки кунлик йиғилиши  қаташувчиларнинг АҚШ ва НАТОнингш  Афғонистондаги ҳарбий иштирокини даво қилиши хуусида аниқ хулосага келишмагани билан пайшанба куни якунланди.

Шуни таъкидлаш жоизки,  кеча Афғонистон миллий ярашув волий кенгаши раиси  ҳам  НАТО ва АҚШ кучлари бу мамлакатда иштирокини узайтириш  бўйича янги ёндошувини қўллаб -қувватлади.

Абдуллоҳ Абдуллоҳ  ўз сўзларида, НАТО мудофаа вазирлигининг тинчлик жараёнининг қўллаб -қувватлаш, зўравонликларини тўхтатиш ва музокаралар столига қайтиш тўғрисида қарорни мамнуният билан қабул қилишини маълум этди.

 Афғонистондаги сиёсий таҳлилчилар эса  Толибонлар Афғонистонда босқинчи ва террорчи қўшинларининг иштироки  муддатини узайтиришга қарши эканлигини ва уни мамлакатда хунрезликларни давом эттиришига сабабчи сифатида билишларини таъкидлаб,  уларнинг иштирокини Афғонистон хавсизлик вазиятини янада мураккаблашиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиришмоқда.

 

Ёрлиқ