Хатибзода: қўшимча протоколни ихтиёрий равишда амалга ошириш эртадан бошлаб тўхтатилади
(last modified Mon, 22 Feb 2021 10:51:58 GMT )
феврал 22, 2021 15:51 Asia/Tashkent
  • қўшимча протоколни ихтиёрий равишда амалга ошириш эртадан бошлаб тўхтатилади
    қўшимча протоколни ихтиёрий равишда амалга ошириш эртадан бошлаб тўхтатилади

Эрон ТИВ наттоғи, Эрон ва МАГАТЭ ўртасида амалга оширилган ишлар парламент қарори доирасида бўлиб, қўшимча протоколнинг ихтиёрий равишда амлага оширилиши эса эртадан -23 февралда тўхтатилади деб айтди.

Бугун Эрон ТВ наттоғи Саъид Хатибзода  матбуот конфернециясида  Халқаро Атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэл Гросининг сафари тафсилотлари агентлик билан 3 ойлик келишув ҳамда текширувлар ҳақиқийлиги  ҳақидаги унинг сўзлари  хусусидаги саволга жавобан,   бу сафар жараёнида агентлик ва Эрон ўртасидаги  муҳокама этилган масалаларда  Эрон Атом энергияси ташкилоти учун кўринарли ютуқ ва технологик мувафаққият ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи,  Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси ва МАГАТЭ бош директори Эрон парламентининг зарурий қонуни доирасида ҳаракат қилишга уринидар ва келишилган барча нарсалари  ёзиб олинди ва ҳеч нарса ҳам парламент қонунидан ташқари эмас деб аниқлик киритди.

У ўз сўзларида ўзаро ҳамкорлик  доирасида текширувларни давом эттириш учун  айрим келишувларга эришилганига тўхталиб,  шу жумладан келишувдан ташқари камералар  яна 3 ой давомида ишлаши,  аммо агентликка бирон филм тақдим этилмаслиги таъкидланди,  бу масаланинг техник жиҳатлари ҳам қўшимча протоколда ва ҳам баёнотда бор деб эълон қилди.

Хатибзода шунингдек Гроссининг Эронга қилган ташрифида биз АҚШга имконият бермадик. Барча масалалар Эрон парламенти қонуни доирасида амалга оширилди деб эслатди. 

Қўшимча протоколни амалга ошириш эртага-23 февраль куни тўхтатилади  ва агентликнинг айрим назоратлари 3 ой давомида кафолалар тўғрисидаги битимларга мувофиқ сақланиб қолади деб  маълум қилди Хатибзода.

Ёрлиқ