Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 590 мингдан ошган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 330 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 782 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 590 минг 605 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 91 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 59 минг 663 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 358 минг 541 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.