Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттооғи Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 598 мингдан ошганини маълум қилди..
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 270 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 746 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 598 минг 875 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 73 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 59 минг 736 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 365 минг 253 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Бошқа хабарга кўра, Эронда коронавирусга қарши эмлашнинг иккинчи босқичи бугун бошланган.