Эрон Арманистонда зўравонликдан ўзини тийишни истиқбол этади
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи Арманистондаги барча томонлар томонидан душманлик ва зўравонликдан ўзини тийишга чақиоди.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг ахборот марказининг хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Саъид Хатибзода пайшанба куни Арманистоннинг барча томонларини душманлик ва зўравонликдан ўзларини тийишга даъват этди.
Саъид Хатибзода Арманистондаги охирги ўзгаришларига аксиламал кўрсатиб, Арманистондаги охирги ўзгаришларни диққат билан кузатмоқдамиз,-деб айтди.
Арманистонда давлатга қарши эътирозлар 2020 йил ноябр ойидан бери ва бош вазир Никол Пашинян оташкесимни тўхтатишга розилик берганидан бери давом этмоқда. Арманларнинг аксарияти бу розиликни мағлубият деб ҳисоблайдилар.
Арманистондаги мухолифат партиялари бир овоздан Пашинянни истеъфога чиқаришга чақирди ва ҳукуматни бошқариш собиқ бош вазир Вазген Манукиянни таклиф этмоқда.
Арманистон армиясининг бош вазир Никол Пашинянни истеъфога чиқариш ва ҳокимиятдан кетишини талаб қилганидан сўнг, Пашинян бу ҳаракатни ҳарбий тунтариш деб атади ва Арманистон пойтахти Еревандаги Республика майдонида тарафдорлари билан гаплашди.