Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эрон 61 киши коронавирусдан вафот этган.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 603 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 701 нафари касалхонага ётқизилди ,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 715 минг 162 нафарга етгани шунингдек ўтган бир сутка ичида 61 кишини вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда 60 минг 928 нафарини коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 464 минг 268 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.