Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 21 Mar 2021 16:58:05 GMT )
март 21, 2021 21:58 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда  73 киши коронавирусдан вафот этган.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 260 нафар янги касалланганлар аниқланди ва уларнинг 657 нафари касалхонага ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 801 минг 65 нафарга етгани,  шунингдек  ўтган бир сутка ичида 73 кишининг вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда  61 минг 797 нафарнинг коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 543 минг 119 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи мамлакатда шу кунгача 12 миллион 160 минг 554 диагностик текширувлари ўтказилганини таъкидлади. 

Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Ёрлиқ