Эронда коронавирусга қарши оммавий эмлаш вақти эълон қилинди
Эроннинг озиқ-овқат ва фармацнвтика идораси томонидан назорат қилинадиган дори-дармон воситалари бош директори Эронда коронавирусга қарши курашиш учун бутун мамлакат бўйлаб эмлаш вақтини эълон қилди.
Эроннинг озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан назорат қилинадиган дори-дармон воситалари бош директори Сайид Ҳайдар Муҳаммадий Эрон телерадио компаниясининг Теҳрон радиосига берган интервюсида маҳаллий ваксиналарнинг оммавий эмлаш 1400 йил хурдод ойидан (2021 йил июн) ижро этилади,-деб айтди.
Муҳаммадий приоритетларга кўра, коронавирусга қарши эмлаш ҳозирда фақат касалхоналарда ва тиббиёт ходимлари учун ижро этиларди,-деб қўшимча қилди.
Муҳаммадийнинг сўзларига кўра, Strazenka, Sputnik ва Bharat хорижий ваксиналарининг импорти маҳаллий ваксиналар етказиб бергунга қадар давом этади.
Эроннинг озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан назорат қилинадиган дори-дармон воситалари бош директори Сайид Ҳайдар Муҳаммадий Куба ҳамкорлигида ишлаб чиқарилаётган Постер институти ваксинасини ишлаб чиқарилиши ҳақида ушбу институт ва Кубанинг "Суберна" деб номланган қўшма ваксинаси агар клиник тадқиқотлар 3 босқичи маъқулланса, 1400 йил хурдод ойида (2021 йил июн) тарқатилади.
Муҳаммадий Эронда Россиянинг Спутник ваксинаси ишлаб чиқарилиши ва "Oktover" билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш тўғрисида маълумот берди ва ушбу эмлаш 1400 йил хурдод ойида (2021 йил июн ойи) ишлаб чиқарилади,-деб айтди.