Эроннинг Кув-Эрон Баракат ваксинасининг учинчи синов босқичи бошланди (фотожамланма)
(last modified Tue, 27 Apr 2021 06:40:10 GMT )
апрел 27, 2021 11:40 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Кув-Эрон Баракат ваксинасининг учинчи синов босқичи бошланди  (фотожамланма)

Теҳрон-Эрон Пресс: Эроннинг Кув-Эрон Баракат ваксинаси синовининг учинчи босқичи бошланди.

Эрон Пресс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Кув-Эрон Баракат ваксинасининг клиник синовлари учинчи босқичи  ушбу лойиҳанинг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси ва доктори Мину Маҳразни эмлаш билан бошлшанди. Бу қадамни амалга ошириш билан Эронда ушбу ваксинани умумий эмлаш учун замин яратилади. 

Эрон Баракат ваксинаси клиник синовлари бўйича директори доктор Ҳомид Ҳусейний ҳам эмлашнинг аввалги босқичини кўриб чиқди ва учинчи босқичга рўйхатдан ўтган дастлабки 24 соат ичида кўплаб кўнгиллилар эмланди,-деб айтди. 

Кув Эрон Баракат ваксинасининг клиник синови директори учинчи босқич Эроннинг 6 вилоятида амалга оширилади,-деб қўшимча қилди.