Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i60082
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 161 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 63 минг 160 нафарга етди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
апрел 04, 2021 23:08 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 161 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 63 минг 160 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 11 минг 680 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 1572 нафари касалхонага ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 932 минг 74 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 650 минг  569 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг таъкидлашича,ковид-19 касаллиги бӯйича мамлакатда ҳозирача 13 миллион 111 минг ташхис ӯтказилган.