Зариф Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
Эрон Ташқи ишлар вазири Тошкент Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Тошкент Ислом цивилизацияси марказига ташрифи чоғида деди: "Тошкентда Ислом цивилизацияси марказининг очилиши ислом эътиқодларига бўлган ишончни кучайтиради, ҳамда экстремизмга қарши курашиш ва Исломни зўравонлик дини деб билишдан узоқлашиш заминаларини муҳайё қилади".
Эрон Ташқи ишлар вазири қўшимча қилди: "Ушбу марказ ёшларни тарих ва асл қадриятлар билан таништиради".
Ташриф давомида Тошкент Ислом цивилизацияси марказининг раҳбари Шоҳазим Мунавваров ушбу марказни ташкил этишдан мақсад исломий асарларни сақлаб қолиш ва кенг ӯрганиш, шунингдек, дунёнинг турли жойларидан келган исломшунослар учун илмий марказ эканлигини таъкидлади.
Марказда исломий асарларнинг бой кутубхонаси мавжуд.
Муҳаммад Жавод Зариф Марказий Осиёнинг тўртта давлатига, жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистонга сафарининг биринчи босқичида бугун (душанба) эрталаб Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.