Хатибзода: Қизил денгизда Эрон кемаси озгина зарар кўрди
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили деди: "Яхшиямки, Эрон савдо кемасида содир бўлган бахтсиз ҳодисада ҳеч қандай талафот кўрилмади. Авариянинг қандай содир бўлганлиги ва келиб чиқиши бўйича техник текширувлар олиб борилмоқда."
Саид Хатибзода мухбирларнинг Қизил денгизда Эрон савдо кемасига ҳужум қилинганлиги ҳақидаги хабар ҳақидаги саволига жавобан қуйидагича баён қилди: келиб чиқиши ва усули текширилаётган портлашнинг таъсирида кема озгина зарар кўрди.
У қуйидагиларни таъкидлади: Халқаро Денгиз Ташкилоти билан текширувгача бӯлган ахборот ва мувофиқлаштиришга кўра, Савиз ноҳарбий кемаси Қизил денгиз ва Адан кўрфазида денгиз хавфсизлигини ўрнатиш ва қароқчилар билан курашиш мақсадида жойлаштирилган эди.".
Хатибзода айтди: "Ушбу кема амалда Қизил денгизда Эроннинг логистика станцияси (техник қўллаб-қувватлаш ва логистика) вазифасини бажарган ва шу сабабли бу кеманинг техник хусусиятлари ва вазифаси ушбу ташкилотга расман эълон қилинган."
У қўшимча қилди: "Бахтимизга, авария натижасида ҳеч қандай талафотлар қайд этилмади ва авария қандай содир бўлганлиги ва келиб чиқиши бўйича техник текширувлар олиб борилмоқда. Мамлакатимиз бу борада халқаро идоралар орқали барча зарур чораларни кўради".