Россия: АҚШ ва НАТОнинг Европадаги ҳаракатлари ҳарбий таҳдидни кучайтиради
Россия Мудофаа вазири мамлакатнинг Украина билан чегараси яқинидаги АҚШ ва НАТОнинг провокацион ҳаракатларига жавобан Европада ҳарбий кескинлик авж олиши ҳақида огоҳлантирди.
"АҚШ ва НАТОнинг Европа минтақасидаги провокацион ҳаракатлари, кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш орқали ҳарбий таҳдид авж олдириляпти"-- деди Сергей Шойгу сешанба куни Душанбеда бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилишида .
Россия Мудофаа вазирининг таъкидлашича, ҳарбий инфратузилма модернизация қилинмоқда ҳамда тезкор ва жанговар тайёргарлик интенсивлиги ошмоқда. Украинада миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бормоқда, бу нарса Донбасда, шу жумладан, Россия билан чегарадош ҳудудларда қуролли тўқнашувга ундаяпти.
"Москва вазиятни диққат билан кузатишда давом этмоқда", деди Шойгу. НАТО қўшинларининг Европага жойлаштирилиши "Defender-Europe" машғулотининг бир қисмидир. Биз икки кун олдин Америка кучлари Албаниянинг Дорс портига етиб келганига гувоҳ бӯлдик.
Россиянинг ўз чегараларидаги ҳарбий ҳаракатлари тўғрисида Ғарбнинг тажовузкор ва таҳдидли сўзларига ишора қилиб, Шойгу Москва ўз чегараларининг хавфсизлигини таъминлаш учун лозим бӯлган барча ишни қилишини таъкидлади.