Эрон Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можароларидан хавотир билдирди
(last modified Sat, 01 May 2021 05:04:35 GMT )
май 01, 2021 10:04 Asia/Tashkent
  • Эрон Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можароларидан хавотир билдирди

 Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг вакили Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можароларидан хавотир билдирар экан, Эрон томонлар ўртасидаги музокараларни ривожлантиришда ёрдам беришга ва бу борада ҳуқуқий ва техник тажрибани тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можароларига муносабат билдирар экан, Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзоданинг жума куни айтишича, Эрон Ислом Жумҳуриятида икки дӯст ва биродар мамлакат Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томон бир қатор фуқароларининг ӯлими ва жароҳатланишига сабаб бӯлган муштарак чегара ҳудудларидаги сўнгги тўқнашувлар ҳақидаги хабарлар хавотир билан кузатилган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили қўшимча қилди: "Ушбу тўқнашувларнинг тўхташига сабаб бўлган икки мамлакат раҳбарлари томонидан кўрилган тезкор чораларни қадрлаш билан бирга, Эрон икки мамлакат ўртасидаги музокараларнинг давом этиши ҳар қандай чегара можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга кӯмаклашишига умид билдирди. "

Хатибзоданинг таъкидлашича: Эрон Ислом Жумҳурияти томонларнинг ӯзаро музокараларни илгари суришда ҳамда ушбу соҳадаги ҳуқуқий ва техник тажрибаларини тақдим этишда ёрдам беришга тайёрлигини билдиради.

Ёрлиқ