Исломий Эронда фазилатли Қадр кечаларининг иккинчиси маросими ўтказилди
Фазилатли Қадр кечаларининг иккинчиси маросими коронавируснинг Исломий Эрон бўйлаб тарқалишининг олдини олиш бўйича соғлиқни сақлаш протоколларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.
Имомат ва Вилоятни севувчилар, душанба куни кечқурун, муқаддас Рамазон ойининг 21-кунига ўтар кечаси Эрон бўйлаб масжидлар, такялар, Ҳусейниялар, муқаддас қадамжолар ва бошқа диний масканларда йиғилиб, тонг отгунча Қуръон тиловат қилиш билан бирга , "Ал Ғавс", "Ал Ғавс" дея Жавшани Кабир ва Асмоъи аъзами Илоҳий дуоларини замзама қилишди.
Маъсум ва пок Аҳли байт (а) нинг маддоҳлари тақводорлар мавлоси Имом Али (алайҳиссалом) га марсиялар айтиб нола чекдилар.
Муборак Рамазон ойининг ўн тўққиз, йигирма биринчи ва йигирма учинчи кечалари шиа мусулмонлари эътиқоди бӯйича Қадр кечалари бўлиб, мусулмонлар тунни уйғоқ ӯтказиб, Қуръони каримни бошларига қӯйиб, Жавшани Кабир дуосини ӯқиб, дуо қилиш орқали Худо билан розу ниёз айтишади.
Лайлат ул-қадр кечаси йилнинг энг улуғ кечаси бӯлиб, ундаги ибодат минг ойлик амалдан яхшироқдир ва унда инсоннинг бир йиллик тақдири белгиланади.
Ҳижрий-қамарий 40-йил рамазоннинг ўн тўққизинчи куни тонгида хорижийлар гуруҳидан бўлган Ибн Мулжам бомдод намозини ўқиётган амиралмуъминин имом Али (алайҳиссалом)нинг муборак бошларига заҳарланган қилич билан зарба берди. Оғир жароҳатланган Ҳазрат Али (а) икки кундан сўнг, муқаддас рамазон ойининг йигирма биринчи куни шаҳид бӯлдилар.