Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 09 May 2021 10:23:48 GMT )
май 09, 2021 15:23 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 386 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 386 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 74 минг 910 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 14 минг141нафар янги касалланганлар аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 654 мингу 811 нафарга етди, -дея изоҳлади. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 109 минг 702 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бу хабарда келтирилишича, бугунгача Эронда ковид 19 касаллиги бӯйича 16 миллион 69 минг 126 ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 1 миллион 378 минг 744 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 276 минг 667 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони бир миллион, 655 минг 411 дозани ташкил қилади.

Ёрлиқ