май 11, 2021 14:28 Asia/Tashkent
  • Эронда президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олиш бошланди

Эронда 13-президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олиш бошланди.

Эронда 13-президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олиш бугун, сешанба куни эрталаб мамлакатнинг Теҳрондаги сайлов штабида бошланди.

Эроннинг 13-президентлик сайловига номзодларни руйхатга олиш расман Ички ишлар вазири Абдулризо  Раҳмоний Фазлийнинг буйруғи билан мамлакатнинг сайлов штабида бошланди. Руйхатга олиш жараёни 5 кун давом этади.

Номзодларни рўйхатдан ўтказиш эрталаб соат 8 дан 18 гача амалга оширилади ва ҳар бир номзод Экспертлар Кенгашининг янги қарорига биноан рўйхатдан ўтиш учун керакли ҳужжатларга эга бўлиши керак.

Эроннинг ўн учинчи президентлик сайлови 2021 йил 18-июнда  бўлиб ўтади.

Ёрлиқ