Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 19 May 2021 10:48:13 GMT )
май 19, 2021 15:48 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 233 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 77 мингу 765 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 12 минг 789 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 мингу 601 нафари касалхоналарда ётқизилди, -дея изоҳлади. Шунингдек Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 792 минг 204 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 272 мингу 719 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Мамлакатларнинг сўнгги маълумотларига биноан ҳозирга қадар дунёда 164 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирусга чалиниб уардан 3 миллион 419 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ