Хатибзода: Канада суди украиналик самолётини қулаши бўйича юрисдикцияга эга эмас
Эрон ТИВ наттоғи Канада судининг Украина самолётининг қулаши тўғрисидаги қарорини асоссиз эканлигини таъкидлади.
Кеча Канаданинг Онтарио олий суди Теҳрон осмонида Украина самолётининг қулаши қасдан содир бўлганини даъво қилди.
Эрон ТИВ матбуот хизматига кўра, бу вазирлик наттоғи Саъид Хатибзода Теҳрон осмонида қулаган Украина самолёти ҳалокати хусусидаги Канаданинг қарорига оид саволга жавобан Канада судининг қарори бутунлай асоссиздир ва объектив ҳужжатлар ва сабабларга ҳам эга эмас деб изоҳлади.
Хатибзода барчалар Канада суди бу хусусда қарор чиқариш ҳуқуқи ва юрисдикцияга эга эмаслиги яхши билади, бироқ Канаданинг бу борадаги ҳатти-ҳаракатини инобатга олиб, бу давлатнинг аниқ ҳуқуқий тамойиллага риоя қилмаслигини кутиш ҳам мумкин деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида ҳатто суд таянган ички қонун ҳам ҳуқуқий ва қонуний асосларга зиддир ва Канаданинг хаалқаро қоидаларни бузиши ҳисобланади деб айтди.
Хатибзода Канада судининг Украина сасолёти хусусидаги позицияси ва унинг суд процедуралардан фойдаланиш бўлган сиёсий ёндошувидан афсус билдириб, АҚШ судлари изидан юрган Канада суди аввал судланувчиларни ўзи тайинлайди сўнг унинг виртуал фазо ва ё бошқа манбалардан аниқ ва ёки ноаниқ маълумотларга таяниб шу восита билан ўзи истайдиган мақсадларга эришишни истайди. Канада судининг бундай ҳатти -ҳаракатлари эса қонун устуворлигини даъво қилаётган мамлакат учун уятлидир деб эълон қилди.