Еревандаги Эрон элчихонаси: Эронда 160 арман аскарларининг ҳибсга олиниши ҳақидаги миш-мишар асоссиз
(last modified Mon, 24 May 2021 07:18:52 GMT )
май 24, 2021 12:18 Asia/Tashkent
  • Еревандаги Эрон элчихонаси: Эронда 160 арман аскарларининг ҳибсга олиниши ҳақидаги миш-мишар асоссиз
    Еревандаги Эрон элчихонаси: Эронда 160 арман аскарларининг ҳибсга олиниши ҳақидаги миш-мишар асоссиз

Эроннинг Арманистондаги элчихонаси баъзи ОАВнинг Қорабоғ минтақасида, Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги уруш жараёнида Эрон томонидан 160 нафар арман аскарларини ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этиб, уларни асоссиз миш-мишлар деб атади.

Форс ахборот  агентлигининг хабар қилишича, кеча Эроннинг Еревандаги элчихонаси  тарқатган баёнотида  Эрон ҳудудларида  Арманистон ва Озарбойжон республпкаси ўртасидаги уруш чоғида 160 арман аскарларнинг ҳибсга олинганлиги ҳақидаги даъволарини рад этиб бу иддаоларни асоссиз деб баҳолади.

Эроннинг Арманистондаги элчихонаси шунингдек ҳозиргача арманистонилк аскарларни Эронда қолишгани ва Эрон уларни экстрадиция қилиш учун шартлар қўйган деган иддаолар ҳам кам эмас деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз шанба куни Арманистоннинг айрим ОАВ-и 160 арман аскарлари Тоғли Қорабоғ вилояти учун Озарбойжон республикаси билан 44 кунлик уруш пайтида Эрон чегарасига кириб бу мамлакат томонидан ҳибсга олинганини даъво қилишди.

Эрон ислом респубилкасии қўшинлари билан доимо яхши муносабатда бўлиб келган ва яқинда Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида Тоғли Қорбаоғ минтақаси бўйича уруш ва кескинилклардан қочишни таъкидлаганди.

 

Ёрлиқ