декабр 28, 2023 13:58 Asia/Tashkent

Эрон ва Арманистон ТИВ раҳбарлари Амир Абдулоҳиён ва Арарат Мирзоян икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқлани, хусусан савдо ва сиёсий муносабатларни янада ривожланиришга урғу бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Ереван шаҳрида арманистонлик ҳамкасби Арарат Мирзоян билан ўтказган матбуот анжуманида, Теҳрон ва Ереван ҳукуматлари икки томон6лама алоқаларни кенгайтиришга қатъий қарор қилганини эслатиб, Шарқий Озарбойжон вилоятининг Табриз шаҳрида /Эрон шимоли-ғарбида/ Арманистон консуллигини очилишини хабар қилди.

Эрон ва Арманистон ТИВ раҳбарларининг бу матбуот анжуманида Эрон ТИВ раҳбари Жанубий Кавказда / Озарбойжон республикси, Арманистон/ тинчлик музокараларини хорижий кучларнинг арлашувисиз якунланишига умид қилиб, Эроннинг бу хусусидаги алоҳида ролига тўхталиб  бу борада Теҳрон ҳукумати шимол-жануб транзит коридори ва "Тинчлик чорраҳасини" мустаҳкамлашга интилмоқда деб изоҳлади.

Абдуллоҳиён Эрон Ислом республикасининг ҳар доим Арманистоннинг ҳудуди яхлитлигини қўллаб -қувватлашини таъкидлаб, Эрон Арманистон билан ҳар томонлама тарихий ва муҳим муносбатларга эга бўлгани ва уни яхшилашга ҳаракат қилади деб маълум қилди.

У нутқининг яна бир қисмида, босқинчи сиоинстик режимнинг фаластинликларга қарши ваҳшиёна жиноятларига ҳам ишора қилиб АҚШни  Ғазо бўлгаси геноцидидан муносиб чиқиш йўли  излаётган бўлса, сиоинстик режимни кенг кўламли ёрдам беришини дарҳол тўхтатиш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек  сионистларга мурожаат қилар экан, Ғазо секторида сионистик режимнинг ғалабаси бўлмайдиганини баён қилиб муваффақиятсизлик тажрибасини давом эттирманг ва Фаластин ва Ғазо ҳалқи ўз тақдирини ўзлари ҳал қилиши кера деб эълон қилди.

Ереванда бўлиб ўтган бу матбуот анжуманда Арманистон ТИВ раҳбари Арарат Мирзоян ҳам  Арманистон ва Эрон Ислом республикаси ўртасидаги алоқалар барча соҳалар, жумладан ўзаро ва минтақавий савдо айирбошлаш ҳажмини оширишда илгари сурилмоқда деб баён этди. Арманистон ТИВ раҳбари ўз сўзларида, Ереван қатъий равишда тинчлик музокараларга интилмоқда ва Ереван Боку ҳукумати билан узоқ муддатли тинчлик тарафдори эканлигини бир неча бор маълум қилган деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ