Эрон Қозоғистон билан савдо иқтисодий айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказишни режалаштирган
(last modified Mon, 24 May 2021 09:20:32 GMT )
май 24, 2021 14:20 Asia/Tashkent
  • Эрон Қозоғистон билан савдо иқтисодий айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказишни режалаштирган
    Эрон Қозоғистон билан савдо иқтисодий айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказишни режалаштирган

Эрон-Қозоғистон қўшма савдо палатаси раиси Эроннинг Қозоғистон билан савдосини йиллига 5 миллиард долларга етказиш имконияти борлигини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ва Қозоғистон қўшма савдо палатаси раиси Амир Обидий  Қозоғистон мамлакатининг Евроосиё иттифоқидаги иккични  йирик бозор эканлигини таъкидлаб, ўтган йили Қозоғистон билан савдо ҳажми экспортда 168 миллион доллар ва импорт 37 миллион долларни ташкил этиб ижобий савдо баланси  130 миллион долларни ташкил этганди, аммо тадқиқотлар Эрон учун 3-5 миллиард доларлик савдо салоҳияти мавжудлигини кўрсатмоқда деб изоҳлади.

Эрон ва Қозиғстон қўшма савдо палатаси раиси Қозоғистоннинг савдо ҳажми 95 миллиард долларни ташкил этиши ва тўғри режалаштириш билан Эрон ушбу мамлакат билан савдо ҳажмининг  5 фоизига эга бўлиши мумкин деб аниқлик киритди.

Эрон божхона хизмати томонидан эълон қилинган статистик маълумотларга биноан, ўтган йили Эроннинг Евроосиё иттифоқига аъзо бўлган 5 мамлакат билан тижорати 3 миллиард 407 миллион 212 минг долларга тенг 682 минг 191 тонна маҳсулотлардан иборат бўлган.