Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 24 May 2021 10:40:01 GMT )
май 24, 2021 15:40 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 251 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 78 минг нафар 848 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 11  минг 5 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 843 минг 523 кишига етди.

Бугунгача Эронда ковид 19 касаллиги бӯйича 19 миллион 54 минг 521 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 2 миллион 608  минг 182 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 460 минг 653 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 3 миллион, 69  минг 35 дозани ташкил қилади.

Ёрлиқ