Эронда бир милион доза коронавирусга қарши "Сov Eron Barakat" вакцинаси ишлаб чиқарилган
Эроннинг "Cov Iran Barakat" вакцинасини клиник синовдан ўтказиш бўйича директори бугунги кунда бир миллион дозада вакцина ишлаб чиқарилди деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,Эроннинг "Cov Iran Barakat" вакцинасини клиник синовдан ўтказиш бўйича директори доктор Мину Маҳраз , Эроннинг " Ков Ирон" коронавирусга қарши вакцинасининг бир миллион дозаси ишлаб чиқарилган ва сентябрга қадар, 18 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш имкониятига эгадир деб таъкидлади.
Доктор Мину Маҳраз шунингдек санкцияларга қарамай, эронилк мутахассислар бу ишни бажаришмоқда ва ушбу вакцина хавфсиз ва самарали ҳисобланади ва эмлашнинг юқори фоизига эришишимиз ва тез одамларни эмлашга умид қиламан деб таъкидлади.
"Вакцина баракат" тадқиқотлар гуруҳи директори Ҳасан Жалилий ҳам вакцинани саноат босқичида ишлаш бир неча ҳафта олдин бошланган ва биз аллақачон бир миллион дозада вакцина ишлаб чиқарамиз. Биз уларни Эрон ССВга суд жараёнидан ўтганидан кейин беришга тайёрмиз деб эълон қилди.
-
Розий номидаги институт дунёдаги энг обрўли 37 та вакцина ишлаб чиқарувчи муассасалар қаторига кирди