Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 30 May 2021 14:50:54 GMT )
май 30, 2021 19:50 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 198 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 79 минг нафар 939 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8  минг 876 нафар янги касалланганлар аниқланди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 902  минг 94 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 441 мингу  528 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача Эронда ковид 19 касаллиги бӯйича 19 миллион 814 минг 527 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 3 миллион 494  минг 145 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 515 минг 908 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 4 миллион,10  минг 53 дозани ташкил қилади.

Ёрлиқ