Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 171 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 80 минг нафар 327 кишидан ошди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10 минг 687 нафар янги касалланганлар аниқланди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 923 минг 823 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 477 мингу 596 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.
Бугунгача Эронда ковид 19 касаллиги бӯйича 19 миллион59 минг 238 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 3 миллион 786 минг 286 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 526 минг 326 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 4 миллион, 312 минг594 дозани ташкил қилади.