Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 09 Jun 2021 10:49:11 GMT )
июн 09, 2021 15:49 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 157 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 81 минг нафар 519 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10  минг 598 нафар янги касалланганлар аниқланди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 990 минг 714 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 590 мингу  682 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача дунёда 174 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирус юқтириб олган ва бу вирусдан 3 миллион 763 мингдан ортиқ инсонлар вафот этган.

Ёрлиқ