Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Thu, 10 Jun 2021 10:59:10 GMT )
июн 10, 2021 15:59 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 153 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 81 минг нафар 672 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 12  минг 398 нафар янги касалланганлар аниқланди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 3 минг 112 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 612 мингу 91 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача Эронда ковид 21  касаллиги бӯйича 194 миллион 370 минг кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 4 миллион 289  минг 395 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 742 минг 817 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 5 миллион,32  минг 212  дозани ташкил қилади.

Ёрлиқ