Зариф: агрессия ва ишғолга асосланган тизим узоқ давом этмайди
Эрон ТИВ раҳбари, тажовуз ва босиб олишга асосланган тизим узоқ умр кўрмайди деб таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида фаластинликларга қарши узоқ муддатли уруш ва ҳужум ҳамда Эроннинг таҳдидларидан сўнг, эндиликда ушбу золим /Бинямин Нетаняҳу/ мағлуб бўлган ва Ғазо сектори халқи эса ғалаба байроғини баланд кўтаришга муаффақ бўлишди ва Эрон эса шараф йўлини давом эттирмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири ушбу сўзларида ундан /Нетаняҳу/ кейин келадиган кимсалар тажовуз ва ҳужумга асосланган тизим узоқ умр кўрмаслигини билиб ошилари мумкин деб изоҳлади.
Кўплаб зиддиятлар ва кескинликлардан сўнг, сионистик режим парламенти Naftali Bennet ва Yair Lapid бошчилигидаги янги кабинетига 59 та қарши ва 60 тарафдор овоз билан ишонч овозини берди.
Шу билан Бинямин Нетаняҳунинг 12 йиллик бош вазирлик муддатига якун ясалди.